Ўзбекистон ва Қозоғистон қуролли кучларининг ҳамкорликдаги ўқув машқлари 17−24 ноябрь кунлари «Термиз» полигонида бўлиб ўтади. Унда Су-30СМ қирувчи самолётлари ва учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш режалаштирилган.
Қозоғистон томонидан машғулотда 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчи қатнашади, кўп функцияли Су-30СМ қирувчилари, C-295 ҳарбий-транспорт самолётлари, тактик учувчисиз ҳаво қурилмаларидан фойдаланилади, дейилади хабарда.
Ўқув-жанг машғулотларида қозоғистонлик бўлинмалар қидирув-разведка операцияси, душманнинг илғор отрядларини йўқ қилиш пайтида жанговар гвардия бўлинмаларининг ҳаракатларини ишлаб чиқиш, ноқонуний қуролли тузилмаларнинг тажовузкорлиги ва кейинчалик бартараф қилинишини акс эттириш, ярадорларни ва яроқсиз техникаларни жанг майдонидан эвакуация қилишни амалга оширади.