Давлат чегараси тўғрисидаги оралиқ битимга киритиладиган чегара чизиғи узунлигини аниқлашни тезлаштириш мақсадида, техник ва жисмоний фаолият ҳажмининг катталигини инобатга олган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудлардаги давлатлар чегараларининг муҳокама қилинадиган участкаларини мураккаблиги сабабли ўзаро келишувга биноан музокаралар ўтказиш, қўшма дала текширувлари ва геодезиявий ҳисоблаш ишлари муддати икки кунга чўзилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан 2017 йил 9 июнда Остона шаҳрида ШҲТ Саммити доирасида бўлиб ўтган учрашувида эришилган келишувлар натижасида юзага келган конструктив қараш ва ишчан муҳит томонларга кун тартибидаги масалалар бўйича ўзаро мақбул қарорга келиш имконини яратди. Музокаралар якунига кўра тегишли протоcол имзоланиши ҳам буни яна бир бор тасдиқлайди.