Кўп асрлар давомида ҳозирги Покистон давлати жойлашган замин аҳолиси бугун Ўзбекистон жойлашган ўлка аҳолисидан, уларнинг тарихи, маданияти, турмуш тарзи, ғояларидан илҳомланиб, ўзаро савдо алоқаларни сақлаб келган. Савдогарлар ва сўфийлар Самарқанд ва Бухородек буюк шаҳарларидан Инд водийсига ва унинг атрофларига саёҳат қилиб, билим тарқатиб, нафақат савдо-сотиқ билан шуғулланиб, балки фикр ва дунёқарашлар алмашганлар.
Бир неча тасаввуф алломалари ҳам Жанубий Осиёга сафар қилиб, Исломнинг ҳақиқий ғоялари ва маъносини инсонларга етказиб, бутун минтақа бўйлаб диний бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва инсоний ҳурмат-эҳтиромни тарғиб этишган. Буюк муҳаддис Имом ал-Бухорий каби кўплаб алломалар етишиб чиққан Ўзбекистон бугунги кунда ҳам Ислом тасаввуфининг маркази бўлиб қолмоқда. Бухородаги Ҳазрат Баҳовуддин Нақшбандий Покистонда ҳозирги кунгача фаолият кўрсатадиган қадимий тасаввуф Нақшбандий таълимотининг асосчисидир.
Ушбу минтақадан келиб чиққан тасаввуф тариқатлари Ислом ва унинг таълимотининг асл моҳиятини оммага ёритишган. Ўзбекистон Мухаммад ал-Хоразмий, Абу Райхон Ал-Беруний, Абу Али ибн Сино, Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб буюк мусулмон мутафаккирлари, олимлар ва авлиёлар юртидир. Бу борада халқ орасида бир ибора бор: “Дунёнинг бошқа жойларида нур тепада тушса, муқаддас Самарқанд ва Бухорода нур ер остидан чиқади”. Бу ушбу заминнинг билим ва маданият тарихини, даҳоси ва ақл-заковати билан ватанини дунёга танитган инсонлар ҳақида айтилган фикрдир.
Бугунги Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яқин алоқалар икки мамлакат халқлари ўртасидаги кўп асрлик ришталар мевасидир. Покистон ва Ўзбекистон, Буюк ипак йўли шарқ ва ғарб ўртасидаги фикрлар алмашуви ва савдо-сотиқни юксалтирган даврларга бориб тақаладиган умумий тарихий меросга эгадир. Кўп асрлар давомида Ипак йўли кесиб ўтган ҳудудларда жойлашган қадимий цивилизациялар тараққиёти ва равнақига салмоқли ҳисса қўшган. Ушбу ном йиллар давомида карвонлар, кўчманчилар, қабилалар ва савдогарлар томонидан ипак савдоси, ғоя ва маданият алмашинуви учун фойдаланилган йуналишга машҳур немис географи Фердинанд фон Рихтгофен томонидан берилган.
Қадимий хариталар Ипак йўли Шарқий, Жанубий ва Жануби-шарқий Осиёдан Ўрта Осиё ва ундан кейин Россия ҳудудларига ўтганлигини кўрсатади. Улар билан бир қаторда Ҳинд субконтиненти орқали Араб ерларига олиб борадиган йўналишлар ҳам бўлган. Бу йўллар ҳам савдо ва товарлар учун Шарқий ва Шимолий Африка орқали ўтиб, ғоялар, шу жумладан, хизматлар, ошхона, маданият ва жуда ҳам кўп. Бу йўналиш бўйича нафақат харид бозори, балки ўрганиш, билим ва инновациялар муҳити ҳам мавжуд еди. Ушбу ҳолатни ўша давр олими тасвирлаб берган: “махфий билимлар истаги тилла йўллар орқали бизни Самарқандга элтади”.
Самарқанд ва Бухоро дунёни илм ва ҳикмат ёғдуси билан ёритган даврда, бугунги Покистон замини, Меҳр Гарҳ, Моҳенжодеро ва Хараппадаги Инд цивилизацияси ҳаёт ўчоқлари сифатида шаклланди. Тахила каби шахарлар ўз даврининг барча ёрқин юлдузлари эди. Шу билан бирга ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўрнида жойлашган Сўғд ўлкаси Ҳинд субконтиненти билан алоқага эга бўлиб, сўғд савдогарлари ҳозирги Покистон ерларига тез-тез бориб туришарди.
Иккинчи аср бошларида Кушон империяси юксалиб, ҳозирги Ўзбекистон, Афғонистон ва Шимолий Покистон ерларининг кўп қисмини ўз ҳукмронлиги остига олиб кирди. Кейинчалик империя Бақтрияда ва ҳозирги шимоли-Ғарбий Покистонда милодий 6-ва 7-асрларга қадар ҳукмронлик қилган Сосоний форсларнинг Кушан-Сосонийлар салтанатига ўз ўрнини берди. Ислом дини пайдо бўлгандан кейин у ҳар икки юртга, яъни Покистон ва Ўзбекистонга, Умавийлар тузуми даврида, 8-аср бошларида етиб келди. Шундан сўнг 9 ва 10-асрларда Сомонийлар империяси ҳозирги Афғонистон, Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Покистонни қамраб олди. Буюк Амир Тимурнинг ҳокимиятга келиши 14-асрда ушбу икки заминни яна бир бора ягона империя остига олиб келди.
Унинг вафотидан кейин, унинг набираси Заҳириддан Мухаммад Бобур Жанубий Осиёда Буюк Муғуллар империясига асос солди. 16 асрдан бошлаб, ҳар иккала минтақа ҳам мустамлакачилик қурбонига айлана бошлади, Жанубий Осиё Буюк Британия империясига бўйсунган пайтда, совет Россияси Марказий Осиёни босиб олиб, ҳукмронлик қила бошлади. Минтақада ҳукмронлик қилиш ва бойликларига эга бўлиш мақсадида икки империя ўртасида кучайган кураш халқларимиз орасидаги ришталарга чегара ясади. Мустамлакачилик яратган тўсиқлар ва ажратиб қўйишлар бизнинг маънавий ришталаримизни енгиб чиқолмади. Ўн йилликлар давомидаги темир парда, геосиёсат ва мафкуравий ажралиш икки юрт халқларини ажратиб туролмади.
Покистон мустақилликга еришганидан кўп ўтмай ва кейинчалик 1991-чи йили Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, икки юрт халқлари табиий равишда бир-бирига интилишди. Покистон суверен ва мустақил Ўзбекистонни тан олган дастлабки давлатлар қаторида бўлди. Мустақилликга эришилган кунлардан бошлаб Покистон ва Ўзбекистон халқлари бир камалакнинг ҳар хил ранглари каби яна бирлашишди. Ўтмишдаги муштараклик ва келажакка бўлган умумий интилишлар бизни халқларимизнинг тараққиёти ва фаровонлиги йўлида жипслаштириб туради.