Ўзбекистон ва ЕОТБ инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва ЕОТБ инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва ЕОТБ инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 18 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) бошқарув раиси Николай Подгузов билан учрашди.

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон Республикасининг ЕОТБ билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, банкнинг мамлакатимиздаги фаолиятини амалий жиҳатларини муҳокама қилди.

Тошкент шаҳрида банк ваколатхонасининг очилиши муҳимлиги таъкидланиб, бу ЕОТБнинг инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришда янада фаол иштирок этишига хизмат қилиши қайд этилди.

Учрашув якунида, томонлар Ўзбекистон ва ЕОТБ ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан, Ўзбекистонда қўшма инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали янада мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдор эканлигини тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг