Ўзбекистон ва Афғонистон бизнеслари лойиҳаларни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Афғонистон бизнеслари лойиҳаларни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тадбир ташкилотчиларининг сўзларига кўра, Кобулда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бизнес-форум ва Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари ўртасида бир қатор B2B учрашувлар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги 70 дан ортиқ тадбиркорлардан иборат делегация айни пайтда Афғонистон Ислом Амирлигида амалий ташриф билан бўлиб турибди.
Форумнинг очилишида Ўзбнкистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари С.Абдураҳманов ҳамда Афғонистон расмийлар иштирок этди. Нутқларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш, савдо ҳажмини ошириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.
Форум доирасида ўтказилган В2В учрашувларда қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат, электротехника, текстиль, мебель, фармацевтика, шахсий гигиена ва косметика каби соҳаларда ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилинди.
Учрашувлар якунида умумий қиймати 75 миллион АҚШ долларига тенг бўлган дастлабки шартномалар ва келишувларга эришилди. Ушбу келишувлар икки давлат ўртасидаги савдо айланмасини ошириш ва қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилади.