Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 01/05/2017 Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркманистон Президенти билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркманистон Президенти билан музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 30 апрель куни Ашхобод шаҳрида “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгашида ишидаги иштироки доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти ва бутун туркман халқига йўллаган илиқ салом ва самимий эҳтиром сўзларини етказди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга 2017 йил 6-7 март кунлари амалга оширган давлат ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувлар руҳида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, икки давлат раҳбариятларининг сиёсий иродаси натижасида бугун давлатлараро алоқалар сифат жиҳатдан янги даражага кўтарилиб, бу сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-комминикация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли муносабатларни фаоллаштириш, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан ҳозирда Туркманистон раислик қилаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш имконини берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг