Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Вазир жаҳон миқёсидаги йирик сиёсий лидер ва ГФРнинг машҳур давлат арбоби, собиқ Федерал канцлери Гелмут Кол вафот этганлиги муносабати билан самимий таъзия билдирди ва Элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Элчи Наитҳарт Хёфер-Виссинг ўз навбатида Президент Шавкат Мирзиёевга Германия Федерал Президенти Франк-Валтер Штайнмаер номига йўлланган мактубда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда бутун Германия халқига билдирилган ҳамдардлик ва далда учун миннатдорчилик билдирди.