Ўзбекистон-Сербия ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон-Сербия ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон-Сербия ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон парламенти делегациясининг Сербияга расмий ташрифи доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Сербия Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт вазири Адриана Месарович билан учрашув ўтказди.

Адриана Месарович Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш ва қарорлар қабул қилиш жараёнларида уларнинг ролини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаб, бу мамлакат иқтисодий ривожи учун муҳим эканлигини қайд этди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Сербия савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ахборот технологиялари ва электрон тижорат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тўқимачилик саноатида шерикликни ривожлантириш, шу жумладан, қўшма корхоналар ташкил этиш ва икки мамлакат корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун Ўзбекистон ва Сербия  халқлари манфаатлари йўлида ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг