Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 16/11/2021 Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан биринчи маротаба Ўзбекистон Миллий атласи яратилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан биринчи маротаба Ўзбекистон Миллий атласи яратилди

Кадастр агентлиги ахборот хизматига кўра, Ўзбекистон Миллий атласи 416 та хариталарни ўзида жамлаган 2 жилддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг барча соҳаларини картографик ва матнли кўринишда тавсифловчи фундаментал илмий-маълумотнома асари ҳисобланади.

Атласда Республикамизнинг «Табиий-географик ўрни ва умумий хусусиятлари», «Табиий шароити ва табиий ресурслари», «Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси», «Аҳолиси», «Ижтимоий» ва «Иқтисодиёт соҳалари» ҳамда «Тарихи» акс эттирилган.

Миллий атлас, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва «Картография» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг 100 дан ортиқ мутахассислари, Фанлар академиясининг етук олимлари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда олий таълим ва бошқа илмий мақомга эга бўлган ташкилотлардан жалб этилган экспертлар ҳамкорлигида яратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг