Ўзбекистон Республикаси Президенти 23 август куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Афғонистондаги вазиятга бағишлаб видеоанжуман шаклида ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этади.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтадиган йиғилишда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян ва КХШТ бош котиби Станислав Зась қатнашади.
Сессияда қўшни Афғонистонда юзага келаётган вазият ҳамда минтақадаги барқарорликка таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил фикр алмашилади.