Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 17/08/2021 Ўзбекистон элчиси ФАО бош директори ўринбосари билан Тошкент халқаро конференцияда илгари сурилган ташаббусларнинг амалий ижросини муҳокама қилди
Ўзбекистон элчиси ФАО бош директори ўринбосари билан Тошкент халқаро конференцияда илгари сурилган ташаббусларнинг амалий ижросини муҳокама қилди

Жорий йил 13 август куни Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси, ФАО ҳузуридаги доимий вакили О.Акбаров ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили В.Рахманин ўртасида видеоалоқа тарзида учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкентда ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзуидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳамда ФАО билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

ФАО шафелигида Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашувини ўтказиш ҳамда мавжуд хатарларни енгиш ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш бўйича дастур ишлаб чиқиш икки минтақа озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлиши мумкинлиги келтирилди.

ФАО бош директорининг ўринбосари, икки минтақадаги озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ хатарларни енгишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашини ва бу борада Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолашини таъкидлади.

Томонлар ФАО ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик алоқалари, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш хусусида фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг