Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Aфғонистон билан чегарани кучайтирилган назорат остига олди. Бу ҳақда подполковник Aброр Бердиев "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон давлат чегарасини қўриқлаш кучайтирилган тартибда амалга оширилмоқда.
Хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилди. Термиз шаҳрида мутасадди тузилма раҳбарлари ва давлат ҳокимияти вакилларидан иборат тезкор штаб ташкиллаштирилди.
Бердиев Сурхондарё вилоятидаги чегара қўшинларининг бир қисми юқори хавфсизлик режимига ўтказилганини қайд этди. Вазифаларни бажариш учун Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия бўлинмалари жанговар навбатчиликка ўтказилди.