Ўзбекистон 15 та Корея компанияси билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон 15 та Корея компанияси билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Pharma Eurasia and MedTech" халқаро кўргазмаси доирасида KOTRA билан ҳамкорликда Корея Республикасининг косметика ва фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган 15 та компания раҳбарларидан иборат делегация вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида меҳмонларга Ўзбекистоннинг фармацевтика ва косметика бозори, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвестицион муҳит ҳамда мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.
Шунингдек, музокаралар чоғида маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Корея томони вакиллари Ўзбекистонда фармацевтика ва косметика саноатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирдилар.