Валюта курслари 14/01/2025
$1 – 12972.08
UZS – 0.12%
€1 – 13223.74
UZS – -0.91%
₽1 – 126.61
UZS – -0.91%
Қидириш
Иқтисод 13/01/2025 “Иссиқлик электр станциялари” АЖ 2024 йилдаги фаолияти якунларининг дастлабки маълумотларини эълон қилди

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ 2024 йилдаги фаолияти якунларининг дастлабки маълумотларини эълон қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  2024 йил якунига кўра “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги иссиқлик электр станциялари томонидан электр энергияси ишлаб чиқариш режаси ортиғи билан бажарилди.

Жумладан, ўтган йили тизим корхоналари томонидан режа бўйича 29,1 миллиард кВт.соат электр энергияси ўрнига, амалда 31,9 миллиард кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 110 фоизга бажарилишига эришилди.

Шунингдек, 2024 йилда корхоналар томонидан 11,1 миллион Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилиб, тармоққа узатилди.

2024 йил якунига кўра ёқилғини иқтисод қилиш бўйича режадаги 700,5 миллион кубметр табиий газ ўрнида, амалда 1 млрд. кубметр табиий газ иқтисод қилинди ёки режа кўрсаткичи 147,9 фоизга бажарилди.

Электр энергияси иқтисоди бўйича режадаги 117,8 миллион кВт.соат ўрнига, амалда 163,5 миллион кВт.соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришилди ёки режа кўрсаткичи 138,8 фоизга бажарилди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 26 та лойиҳа асосида қиймати 58,9 миллиард сўм бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда ушбу кўрсаткич 61,3 миллиард сўмга ёки 104,0 фоизга бажарилиши таъминланди.

Кооперация алоқаларини ривожлантириш бўйича 200,0 миллиард сўм бўлган кўрсатиладиган хизматлар ва маҳсулотлар харидини амалга ошириш режалаштирилган эди, йил якуни билан ушбу кўрсаткич 209,4 миллиард сўмга ёки 104,7 фоизга бажарилди.

Маҳаллийлаштириш дастури ҳамда кооперация алоқалари ҳисобига импортни қисқартириш кўрсаткичи 20,1 миллион АҚШ доллари қийматида прогноз қилинган бўлиб, амалда 21,0 миллион АҚШ доллари иқтисод қилинди ёки режа 104,2 фоизга бажарилиши таъминланди.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2024 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан инвестиция лойиҳалари доирасида режа бўйича 616,94 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилиши лозим эди. Амалда 646,14 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилиши таъминланди. Бунда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 104,7 фоизга бажарилишига эришилди.

2024 йил май ойида “Тошкент ИЭМда қуввати 32 МВтга тенг бўлган 2 та газ турбина қурилмасини қуриш” инвестиция лойиҳаси ишга туширилди.

Шу билан бирга, 2024 йил 13 декабрда “Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти сўнгги нуқталарида жойлашган 6 маҳаллаларида когенерация лойиҳаларини амалга ошириш” инвестиция лойиҳаси доирасида Олмазор туманида когенерация лойиҳаси муваффақиятли ишга туширилди.

Айни пайтда Толимаржон ИЭСда умумий қуввати 1065 МВТ ва Навоий ИЭС да умумий қуввати 650 МВт бўлган замонавий буғ газ қурилмалари бунёд этиш ишлари давом эттирилмоқда.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ олдида турган муҳим вазифалардан бири - бу маҳсулот таннархини пасайтириш ҳисобланади, шу мақсадда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 2024 йилда маҳсулот таннархи 1,6 триллион сўмга пасайтириш режалаштирилган эди, амалда эса 1,95 триллион сўмга пасайтирилди, бунда режа 118 фоизга бажарилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг