Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 30/06/2017 Инчхонда IUT талабаларини тантанали қутлаш маросими бўлиб ўтди
Инчхонда IUT талабаларини тантанали қутлаш маросими бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Корея Республикасидаги Инҳа университетида ўзбекистонлик талабаларни тантанали қутлаш маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, “Компьютер ва дастурий инжиниринг” факультетининг 99 нафар талабалари 2017 йилнинг 23 июнь куни Корея Республикасидаги Инҳа университетида ўқишларини давом эттириш учун Инчхон шаҳрига йўл олишди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Жанубий Кореядаги Инҳа университети 2018 йилга қадар IUT талабаларини бир академик йил давомида Инчхонда таҳсил олишлари лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишиб олишди. Талабалар Ўзбекистонга 2017 йилнинг декабрь ойининг охирларида қайтиб келишади.

Талабаларни қутлаш маросимида Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг Вице-президенти Чеонг Инкё, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ректори Сарвар Бабаходжаев, Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг профессор-ўқитувчилари таркиби ва талабалари иштирок этишди.

Маросимда сўз олган Чеонг Инкё ҳамда Сарвар Бабаходжаев ўзбекистонлик талабаларга ўқишлари давомида омад тилашди.

Маросимнинг расмий қисмидан сўнг ўзбекистонлик талабаларга уларнинг ўқитувчилари ҳамда таълимнинг бутун даври давомида ўз кўмагини берадиган маъмурият ходимлари таништирилди.

Тадбир сўнгида ўзбекистонлик ҳамда жанубий кореялик талабалар концерт дастурини тақдим этишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг