Фарғонада Жанубий Кореяда ишлаш учун кадрлар тайёрлаш маркази очилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳаси жадал ривожланаётган ва хорижий компанияларнинг мамлакат IТ бозорига қизиқиши ортиб бораётган муҳим йўналишлардан саналади.
Бунга мисол тариқасида Латвиянинг Тошкент шаҳрида “Corporate Solutions Group” компаниясининг янги офиси ҳамда IТ ўқув маркази очилганини таъкидлаш мумкин.
Ушбу компания IТ Park резиденти ҳисобланади ва мамлакатда IТ-хизматлар экспортини фаол тарзда амалга ошириб келмоқда.
Янги офис ва ўқув маркази эса компаниянинг Тошкент шаҳридаги иккинчи манзили бўлиб, IТ соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашга ва Ўзбекистон IТ бозорини ривожлантиришга қаратилган.
Янги офис очилиш маросимида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Латвиянинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Рейнис Трокша, “Corporate Solutions Group” компанияси таъсисчиси ва бош директори Аигарс Серусс иштирок этдилар.
Танишув давомида вазир мамлакатда IТ соҳасини янада ривожлантириш, IТ-хизматлар экспорти ҳажмини ошириш ва хорижий компаниялар учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлигини таъкидлаб, мамлакатда IТ соҳасининг ривожида компаниянинг ушбу янги офисининг очилиши ҳам муҳим қадамлардан эканини билдирди.
“Corporate Solutions Group” компаниясининг IТ ўқув маркази орқали маҳаллий ёшлар учун янги имкониятлар яратилади. Бу ерда улар халқаро талабларга жавоб берадиган ИТ билим ва кўникмаларга эга бўлишлари мумкин.
Шу билан бирга, компания томонидан юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларни халқаро IТ бозорида талабгир кадрларга айлантириш мақсад қилинган.
“Corporate Solutions Group” компанияси IТ-Паркнинг резиденти бўлиб, IТ консалтинг хизматлари соҳасида фаолият олиб боради. Бунда 100 дан ортиқ турли лойиҳаларда иштирок этган, 20 дан ортиқ мамлакатларга ўз хизматларини кўрсатади.