Фарғона ва Япония ҳамкорликнинг янги босқичига қадам қўймоқда: 6 шартнома имзоланди ва 5 миллион долларлик келишувларга эришилди
Фарғона ва Япония ҳамкорликнинг янги босқичига қадам қўймоқда: 6 шартнома имзоланди ва 5 миллион долларлик келишувларга эришилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги расмий ва ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг Японияга хизмат сафари ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бераётганлиги билан аҳамиятли бўлди.
Муҳим жиҳати, япон компанияларининг Ўзбекистонга, хусусан, Фарғонага бўлган қизиқиши жуда кучли. Бу эса ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилади.
Сафар давомида Токио ва Хачиоужи шаҳарлари, Чиба ва Точиги префектуралари раҳбарлари, уларнинг йирик автомобилсозлик, электротехника, IT, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат, таълим, тиббиёт ва халқаро савдо компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Бизнес-форум, ватандошлар билан тадбирлар ташкил қилинди, савдо-иқтисодий имкониятлари намойиш этилди.
Япониянинг тиббиёт, IT ва озиқ-овқат саноати тажрибаси жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги 6 та келишув имзоланди, шунингдек, инвестиция ва савдо битимлари ишлаб чиқилди.
10 та IT компанияси билан ҳамкорлик доирасида 2027 йил якунига қадар 5 млн долларлик хизматлар экспортини амалга оширишга келишилди.
Вилоят делегациясининг кунчиқар давлатдаги хизмат сафари якунланди.