Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 04/11/2021 ФАОнинг қишлоқ хўжалиги халқаро эксперти хизмат сафари билан Ўзбекистонда
ФАОнинг қишлоқ хўжалиги халқаро эксперти хизмат сафари билан Ўзбекистонда

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) нинг «Келажак авлод учун ақлли деҳқончлик» қўшма лойиҳаси доирасида 31-октабрдан 13-ноябргача ФАОнинг қишлоқ хўжалиги халқаро эксперти Мелвин Медина Наварро хизмат сафари билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Миссия доирасида иссиқхона хўжалигини юритиш бўйича хавфсиз ўсимликшунослик, санитария ва чекловчи чора-тадбирлар, сув ресурсларини бошқариш ва ўсимликларни озиқлантириш, тупроқни самарали қайта ишлаш усулларини тақдим этиш, шунингдек, зараркунандалар ва касалликларга қарши комплекс курашиш мавзуларида тренинглар ўтказиш кўзда тутилган. Тренинглар Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳамда лойиҳанинг бенефициар фермерлари учун ўтказилмоқда.

Шунингдек, мутахассис миссия дастури доирасида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойлашган «Келажак авлод учун ақлли деҳқончилик» лойиҳаси ҳудудларида бенефициар фермерларга ташрифлар ҳам ташкил этди.

«Келажак авлод учун ақлли деҳқончилик» лойиҳаси иссиқхона хўжалиги соҳасида миллий салоҳиятни оширади. Қишлоқ хўжалигида илғор технологиялардан фойдаланиш иқлим, тупроқ ва сув ресурслари бошқаруви, ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш жараёнларини такомиллаштиради ва ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг