ФАО Наманган вилояти билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
ФАО Наманган вилояти билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бош қароргоҳининг Ўсимликчилик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш департаменти директори Юрди Ясми, FAOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили ўринбосари Шерзод Умаров ва бошқа мутасаддилардан иборат делегацияни қабул қилди.
Мулоқотда вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, FAO билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар самарадорлигини ошириш ва янги ташаббусларни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот чоғида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ҳамда соҳага илғор халқаро тажрибани кенг жорий этиш борасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
Учрашув якунида келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.