Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 22/05/2017 Абдулазиз Камилов Жан-Ив Ле Дрианни қутлади
Абдулазиз Камилов Жан-Ив Ле Дрианни қутлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ташқи илар вазири Абдулазиз Камилов Жан-Ив Ле Дрианни Франция Республикасининг Европа ва ташқи ишлар бўйича вазири лавозимига тайинланганлиги муносабати билан табриклади.

“Биз Сизнинг 2012 йил июлдаги Ўзбекистонга ташрифингизни ва ушбу ташриф давомида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан батафсил фикр алмашилганини илиқлик билан эслаймиз, - дейилади табрикда. – Биз чуқур ишонамизки, мамлакатларимиз ўртасидаги шериклик уни янада кенгайтириш нуқтаи назаридан улкан салоҳиятга эга. Бунинг учун томонлар кенг ва мақбул имкониятларга, хусусан ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олувчи тугишли шартномавий-ҳуқуқий асосга эга.

Taбрикда таъкидланганидек, 2017 йил 16 май куни “Ўзавтосаноат” AK вa “Peugeot Citroën” гуруҳи ўртасида “Жиззах” эркин индустриал зонаси ҳудудида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги Битим имзоланиши қўшма фаолиятнинг яна бир аҳамиятли натижаларидан бири бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи илар вазири Абдулазиз Камилов Жан-Ив Ле Дрианни юқори мансабдаги фаолияти “мамлакатларимизнинг дўстлик,ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган самарали шерикчилигини мустаҳкамлашга қўшимча туртки бериши”га ишонч билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг