Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 20/06/2017 11 йиллик таълим тўғрисидаги сўровномалар бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказилади
11 йиллик таълим тўғрисидаги сўровномалар бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил - “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили муносабати билан Халқ таълими вазирлиги томонидан кенг жамоатчиликнинг таълим тизими, хусусан 9-синфдан кейинги таълим борасида фикри ўрганилмоқда.

2017 йил 18 июнь куни Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилди. Шу йилнинг 20 июнь куни республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналарининг бу масалада фикри ўрганилади.

Ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг