Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Юртимизда 7 ой мобайнида ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 20 557 091 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.
Шундан:
- 10 369 913 дозаси 1-босқичда,
- 5 929 066 дозаси 2-босқичда,
- 4 258 112 3-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 78 фоизини ташкил қилмоқда.
Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатламлари орасида:
- 65 ёшдан ошган фуқаролар — 1 312 937 доза,
- тиббиёт ходимлари — 621 243 доза,
- мактаб ўқитувчилари — 1 136 886 доза,
- МТМ ходимлари — 438 186 доза,
- сурункали касаллиги бор фуқаролар — 1 782 408 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланган. Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.
ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини мамлакатимизда ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.