Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича «Губернатор кубоги» соврини учун мусобақа якунланди. Хабар берганимиздек, ҳал қилувчи кун беллашувларида 3 нафар боксчимиз Абдумалик Халаков, Иқболжон Холдоров ва Козимбек Мардонов олтин медаль учун баҳс олиб борди. Қувонарлиси, ушбу вакилларимизнинг барчаси жангни ғалаба билан якунлаб, ўз вазн тоифаларида мусобақанинг олтин медалига эга бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар яқин ўтмишнинг машҳур боксчиси Рой Жонс томонидан тақдирланди.
12/05/2019Батафсил
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича “Губернатор кубоги” мусобақасининг ҳал қилувчи жанглари бўлиб ўтади. Мусобақада иштирок этаётган терма жамоамизнинг 3 нафар вакили Абдумалик Халаков, Иқболжон Холдоров ва Козимбек Мардонов олтин медаль учун кечадиган баҳсда иштирок этишади. Маълум бўлишича, “М1 Арена”да кечадиган бугунги финал жангларини томоша қилиш учун бокс афсоналаридан бири Рой Жонс ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.
12/05/2019Батафсил
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича “Губернатор кубоги” турнири ҳал қилувчи паллага кирди. Кеча мусобақа доирасида ярим финал жанглари ўтказилиб, 3 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишди. Кутилганидек, мазкур жангларда Абдумалик Халаков ҳамда Иқболжон Холдоров финал йўлланмасини қўлга киритишди.
12/05/2019Батафсил
Мусобақанинг сўнгги турида ёшларимиз тожикистонлик тенгқурларига қарши майдонга чиқиб, йирик 54:3 ҳисобида устун келдилар. Бу ғалаба билан гуруҳдаги етакчилик янада мустаҳкамланди. Бироз аввал мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди ва унда ҳар икки терма жамоамиз вакилларига олтин медаллар ҳамда кубок топширилди. Таъкидлаш жоиз, ҳар икки тоифадаги жамоамиз муддатидан аввал олтин медалларни нақд қилиб кўйишган эди.
12/05/2019Батафсил
Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси делегациясининг юртимизга ташрифи мамлакатимизда спортга бўлган эътиборга берилган юксак баҳодан далолат беради. Тошиаки Эндо икки кун мобайнида юртимизда спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади. Шунингдек, мартабали меҳмон 10 май куни МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов қабулида бўлиши ва томонлар ўртасида музокара ўтказилиши режалаштирилган.
10/05/2019Батафсил
10-12 май кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа якунига етгач, паралимпия дзюдоси бўйича Гран-при турнири ўтказилади.
10/05/2019Батафсил
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида, июнь ойидаги ФИФА кунларида КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур ўйинлар пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказилади. Саралаш босқичига муносиб ҳозирлик кўриш юзасидан ЎФА Туркия футбол федерацияси билан миллий терма терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил қилиш борасида келишувга эришди. Унга кўра 2 июнь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Анталияда Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
09/05/2019Батафсил
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида анъанавий “Губернатор кубоги” мусобақаси старт олади. Турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамаоси вакиллари ҳам ушбу кун доирасида рингга чиқишади.
08/05/2019Батафсил
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига йўл олишди. Вакилларимиз 6-12 май кунлари бўлиб ўтадиган анъанавий «Санкт-Петербург Губернатори кубоги» мусобақасида иштирок этишади. Турнирда 4 қитъанинг 20 дан зиёд мамлакатидан келадиган номдор боксчилар жам бўлишади. Ушбу мусобақада қатнашадиган вакилларимиз бугун эрта тонгда Санкт-Петербург сафарига йўл олишди.
05/05/2019Батафсил
Енгил атлетикачиларимизнинг бундай натижага эришишида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг 3 ойлик узликсиз хорижий ўқув-машғулот йиғинлари ташкил қилганининг ҳам ўрни бор. Умид қиламизки, терма жамоамиз вакиллари мана шундай юқори натижаларни қайд этишда давом этиб, Токио Олимпиадасига ҳам максимал йўлланмаларни қўлга киритишади.
03/05/2019Батафсил
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |