Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 25/01/2019 Зиёрат туризми бўйича илк халқаро форум  
Зиёрат туризми бўйича илк халқаро форум  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 21-23 февраль кунлари Ўзбекистонда зиёрат туризми бўйича илк халқаро форум бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҳукумат портали маълум қилмоқда.

Асосий мақсад зиёрат туризмини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, бу йўналишга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, Ўзбекистонни зиёрат туризмининг йирик марказларидан бири сифатида эътироф этиш ва “Ҳалол“ стандартини жорий этишдан иборат.

Форумда маҳаллий ва хорижий олимлар, теологлар, зиёрат туризми соҳасидаги эксперт ва мутахассислар иштирок этади. Унинг якунлари бўйича чет эллик шериклар билан инвестиция шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Форумнинг сўнгги кунида тадбир меҳмонлари учун Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб таништирув тури ўтказилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг