Валюта курслари 07/11/2024
$1 – 12786.98
UZS – 0.09%
€1 – 13753.68
UZS – -1.16%
₽1 – 130.27
UZS – 0.1%
Қидириш
Молия 21/07/2024 "Ziraat Bank Uzbekistan" АЖда тайинлов
"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖда тайинлов

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – "Ziraat Bank Uzbekistan" Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Эшмурзаев Ойбек Эшназарович тасдиқланди.
Эшмурзаев Ойбек 1981 йил Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган. 2003 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Эшмурзаев Ойбек 2004 йилдан "Ziraat Bank Uzbekistan" AЖ (аввалги номи УТБAНК) тизимидаги турли лавозимларда банк ривожига узоқ йиллардан бери ҳисса қўшиб, юқори поғоналарга кўтарилган.

Маълумот учун, 1993 йилда Ўзбекистонда биринчиларидан бўлиб чет эл капитали иштирокидаги банк сифатида Ўзбекистон банк тизимига кириб келган "Ziraat" Молия гуруҳи, мамлакат банк соҳасида ўз фаолиятини 2018 йилдан бошлаб Туркиянинг энг йирик банки ҳисобланган "Ziraat Bankası A.Ş." сармояси билан "Ziraat Bank Uzbekistan" AЖ номи остида олиб бормоқда.

Бугунги кунда "Ziraat Bank Uzbekistan" Тошкент, Самарқанд, Aндижон, Фарғона ва Бухоро шаҳарларидаги офислари орқали мижозларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг