Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 27/01/2017 Замонавий, қудратли армия – тинч-осойишта ҳаётимиз кафолати
Замонавий, қудратли армия – тинч-осойишта ҳаётимиз кафолати
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Замонавий, қудратли армия – тинч-осойишта ҳаётимиз кафолати Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табригида белгиланган вазифалар ижросининг бориши муҳокама қилинди, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Давлатимиз раҳбари хавфсизлик соҳасига оид қонунчилик самарадорлигини юксалтириш, Қуролли Кучлар ташкилий тизимини янада такомиллаштириш, унинг шахсий таркибини тайёрлаш, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланганлик даражасини янада оширишга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий уй-жойлар қуриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди, деб хабар беради ЎзА.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртдошларимизда Ватан тақдири учун масъулият туйғусини янада юксалтириш каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратди.

Йиғилишда ҳукумат аъзоларига, вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қуролли Кучларимиз қудратини ошириш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, миллий армиямиз ва халқимиз якдиллигини бунданда мустаҳкамлашга доир аниқ топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари мазкур билим юртида курсантлар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг