Валюта курслари 26/12/2024
$1 – 12928.27
UZS – 0.14%
€1 – 13462.21
UZS – 0.35%
₽1 – 129.66
UZS – 0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 25/05/2016 Закот, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди
Закот, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши 2016 йил (ҳижрий 1437 йил) учун закот, фитр садақа ва фидя нисобларини эълон қилди.

Ушбу қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2016 йил (ҳижрий 1437 йил) учун закот нисоби 1 гр. тиллонинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 135 000 сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 гр. тилло ҳисобидан закот нисоби 11 475 000 сўм эканлиги ва мазкур суммадан қирқдан бир ҳиссаси, яъни 286 875 сўм закот чиқариш тўғрисидаги хулосаси маъқулланди.

Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 кг. буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланди. Масалан 2016 йилда Тошкент шаҳар бозорида 1 кг. буғдойнинг нарҳи ўртача 2000 сўм бўлса, демак 2 кг. буғдой нархи 4000 сўм бўлади.

Бу йилги фидя миқдори бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 10 000 сўм деб белгиланди.

2015 йилда
закот нисоби 7 140 000 сўм,
фитр садақаси 3200 сўм,
фидя миқдори 10000 сўм;

2014 йилда
закот нисоби 6 800 000 сўм,
фитр садақаси 2000 сўм,
фидя миқдори 12000 сўм;

2013 йилда
закот нисоби 8 000 000 сўм,
фитр садақаси 3000 сўм,
фидя миқдори 8000 сўм;

2012 йилда
закот нисоби 9 000 000 сўм,
фитр садақаси 3000 сўм,
фидя миқдори 6000 сўм этиб белгиланган эди.
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг