Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бугун тунда юртимизга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди.
Апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).
1 июнь «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги куни 70 минг дозалик 1-компоненти;
10 июнда 70 минг дозалик 2-компоненти;
5 июль куни эса 40 дозалик 1-компоненти келтирилган эди.
Шундай қилиб, юртимиздаги «Спутник V» вакцинаси захираси 370 минг дозага етди.
Жами вакцина захирамиз 7 миллион 530 минг дозани ташкил қилмоқда. Улардан 660 минг дозаси AstraZeneca, 6,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.
14-июнь ҳолатига кўра, 5 миллион 275 минг доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган.