Ушбу қўлланманинг 140 саҳифасида юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш мобайнида зарур маълумотлар ва суратлар билан бойитилган ва турли мавзуларга бўлинган. Мавзулар орасида – Ўзбекистонга саёҳатни ташкиллаштириш, юртимиз ва урф-одатларимиз ҳақида маълумот, шаҳарлараро саёҳат маршрутлари, миллий ошхонамиз кабилар бор.
Китоб муаллифлари саёҳатни енгиллаштириш мақсадида 38 турдаги сайёҳлик маршрутлари ва шаҳарларимизнинг батафсил ҳариталарини ҳам китобга илова тарзида киритишгани диққатга сазовор.
Маршрутлар орасида илмий-оммабоп саёҳат ихлосмандлари учун - “Македониялик Искандар изидан”, “Марказий Осиё буддизм мероси” ҳамда “Чинни ва Ипакчилик тарихи” каби қизиқарли маршрутлар меҳмонларга юртимизнинг бой тарихи билан яқинроқ танишиш имконини беради.
“Мамлакат ва Одамлар” бўлими қадимги тарихимиз, анъаналар, диний урф-одатлар ва миллий байрамлар ҳақида ҳикоя қилади. Китоб сўнггида қисқа рус-ўзбек тилидаги сўзлашгич ҳам юртимиз меҳмонлари учун фойдадан холи эмас.