Валюта курслари 02/06/2025
$1 – 12790.43
UZS – 0.17%
€1 – 14486.44
UZS – 0.6%
₽1 – 162.60
UZS – -0.02%
Қидириш
Иқтисод 31/05/2025 “Yunus Textile” ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

“Yunus Textile” ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Покистон Ислом Республикасининг Карачи шаҳрига ташрифи доирасидаги навбатдаги манзил — мамлакат саноатининг етакчиларидан бири бўлган Yunus Textile (Taba group) корхонаси бўлди.

Юнус Техтиле 1962 йилда ташкил этилган бўлиб, ўз фаолиятини газламалар савдосидан бошлаган. Бугунги кунда Покистоннинг энг йирик саноат гуруҳларидан бири бўлиб йиллик айланма ҳажми: 2.9 миллиард АҚШ долларидан ошади

Асосий йўналишлари: Қурилиш ва инфратузилма, Тўқимачилик (Lucky Textile Mills), Цемент (Lucky Cement), Кўчмас мулк (LuckyOne Mall), Энергетика, автомобиль саноати (Kia, Samsung билан ҳамкорлик)

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати ҳайратланарли: 40 минг тоннадан ортиқ ип-калава, 180 миллион квадрат метр мато ва қарийб 300 миллион долларлик экспорт. Корхонада 10 мингдан ортиқ киши ишлайди, компаниянинг АҚШ, Африка ва Туркияда ваколатхоналари мавжуд.

Yunus Textile фаолиятининг муҳим таркибий қисми экологик ёндашув:дир: бўяш жараёнидан сўнг чиқинди сувнинг 77 фоизи тозаланади ва қайта ишлатилади.

Ташриф давомида Ўзбекистон тўқимачилк бозори бўйича тақдимот ўтказилди. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарияти томонидан мамлакатимиз тўқимачилик саноати ҳақида батафсил маълумот берилиб, икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида корхона ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг