Валюта курслари 20/12/2024
$1 – 12875.06
UZS – 0.1%
€1 – 13406.80
UZS – -0.67%
₽1 – 124.75
UZS – -0.57%
Қидириш
Маданият 20/11/2024 ЮНЕСКО нинг Бутунжаҳон мероси маркази делегатцияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

ЮНЕСКО нинг Бутунжаҳон мероси маркази делегатцияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонга ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо бошчилигидаги делегатсия ташриф буюрди.

Сафар доирасида Самарқандда шаҳар маданий мерос асраб-авайлаш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, Самарқанд шаҳри ҳокими Фазлиддин Умаров ҳамда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги Доимий вакили Камол Мухтаровлар иштирок этдилар.

Учрашувда маданий мерос соҳасининг етук мутахассислари, жумладан, Маданий мерос агентлиги, “Wилмотте & Ассоcиéс” меъморчилик компанияси вакиллари ва архитектура соҳаси экспертлари иштирок этди. Халқаро ва маҳаллий етакчи мутахассисларни бирлаштирган йиғилишда маданий обидаларнинг барқарорлигини таъминлаш ва асраб-авайлашда тажриба алмашиш ва илғор жаҳон амалиётини татбиқ этиш муҳимлиги таъкидланди.

Тадбир давомида Самарқанднинг бетакрор маданий меросини муҳофаза қилиш ва унинг тарихий марказини янада кўркамлаштиршга қаратилган диққатга молик лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Айниқса “Шоҳи Зинда” ансамбли, Улуғбек расадхонаси ва бошқа тарихий ёдгорликларни ободонлаштириш консепсияларига алоҳида эътибор берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг