Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 30/03/2019 “Юксалиш” УМҲ Молия вазирлиги билан ҳамкорликни бошлади
“Юксалиш” УМҲ Молия вазирлиги билан ҳамкорликни бошлади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари – халқаро рейтинг ва индекс масалалари бўйича масъул Одилбек Исоқов билан учрашди.

Томонлар амалга оширилаётган ислоҳотларни халқаро мезон ва меёрларга мувофиқлигини баҳолаш бўйича ягона тизимни яратишда самарали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Рейтинг ва индекс тузувчи халқаро ташкилот ва илмий институтлар билан алоқаларни ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижалари тўғрисидаги ахборотни, жумладан, субсидиялар, грантлар ажратиш ҳамда ижтимоий буюртмалар бериш орқали халқаро рейтингларни тузувчиларга етказиш борасидаги ишларга фуқаролик жамияти институтларини фаол жалб этиб боради.

Учрашувда “Юксалиш” УМҲ мутахассислари томонидан Ўзбекистоннинг асосий халқаро рейтинглардаги ўрнини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилаётгани таъкидланди. Дастлабки натижалар умумлаштирилиб, инфографика шаклида жамоатчиликка тақдим этилди. Амалга оширилаётган ишлар натижалари ва тегишли маълумотлар “Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда” ягона порталида элон қилинади.

Конструктив руҳда бўлиб ўтган музокаралар якунларига кўра “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, миллий ва хорижий экспертлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Жумладан, жорий йилнинг апрел ойида миллий ва хорижий экспертлар, вазирлик ва идоралар, халқаро ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида “давра суҳбати” ташкил этишга келишиб олинди.

Икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик ривожланган мамлакатларнинг ижобий тажрибасини ўрганиш ҳамда халқаро рейтинглар методологиясини Ўзбекистонда қўллаш бўйича умумий чора-тадбирлар ва лойиҳалар ишлаб чиқишга имкон беради.

Манба: “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг