Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Хитой 29/09/2023 Ёшликдаги орзуим амалга ошди!
Ёшликдаги орзуим амалга ошди!

Ёшликдаги орзуим амалга ошди! 

Шинжон-Уйғур автоном вилояти Карамай шаҳри (Шимолий-ғарбий Хитой)га ташрифимиз доирасида бу ердаги тепаликларда жойлашган «Аэрокосмик» музейга ташриф буюрдик.

Энг аввало бизга музей тўғрисида, яратилиш тарихи, ундаги экспонатлар ҳақида маълумот беришди. ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга музей ходимлари батафсил жавоб қайтаришди. 

Шундан сўнг биз музей бўйлаб саёҳат уюштирдик. Кўз ўнгимизда коинотга парвоз қиладиган космик кемаларнинг кичрайтирилган макетлари, сунъий йўлдошлар, бошқа сайёраларда ҳаракатланишга мўлжалланган аппаратлар, космик парвоз якунлангандан сўнг Ерга қайтиб тушиш учун мўлжалланган махсус капсулалар, фазогирларнинг скафандерлари ва яна кўплаб бошқа қизиқарли нарсалар ҳақида билиб олдик.

Ҳар биримизнинг ёшликда орзуларимиз бўлади. Мен ҳам кичкиналигимда фазогир бўлгим келган. Балки бу Коинот тўғрисида кўрган киноларимнинг таъсиридир, лекин мен ҳам фазогирларнинг скафандерларини кийиб, ракеталарда Коинотга парвоз қилиб, менга топширилган вазифаларни тўлиқ бажарганимдан сўнг Ерга қайтиб тушишни, шунда мени халқ олқишлар билан кутиб олишини орзу қилгандим...

Айтишим мумкинки, Карамай шаҳридаги «Аэрокосмик» музейда бўлганимизда киноларда кўрган барча жиҳозларни ўз кўзим билан кўриб, қўлим билан ушлаб кўрдим. Хатто космик парвоз якунлангандан сўнг Ерга қайтиб тушиш учун мўлжалланган махсус капсуланинг ичига кириб, буни суратга тушиб, мухрлаб қўйишга ҳам муваффақ бўлдим. Мен ўзимни Коинотнинг бир парчаси сифатида ҳис қилдим ва бемалол айтишим мумкинки, ёшликдаги орзуим амалга ошди!    

«Аэрокосмик» музейда олган бир умрлик таассуротларимиз учун хитойлик ташкилотчиларга миннатдорлик билдирамиз. 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг