Тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг O’zLiDeP VIII Съездидаги маърузасида қайд этилган бу борадаги йўналишлар ва Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегиясида белгилаб берилган ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уюшмаган ёшлар ҳамда касб-ҳунар коллежи ва академик лицей битирувчиларининг танлаган соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Қайд этилганидек, жорий йилнинг 1 июнидан тадбир кунига қадар Тошкент шаҳрининг барча туманларида O`zLiDeP Тошкент шаҳар партия ташкилоти томонидан уюшмаган ёшлар ҳамда касб-ҳунар коллежи ва академик лицей битирувчилар ўртасида ижтимоий сўров ўтказилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилди. Тадбиркорлик ва фермерликка қизиқиши, лаёқати бор ёшлар аниқланиб, уста-шогирд анъанасига асосан уларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш ва амалий мулоқотлар ташкил этиб бориш чора-тадбирлари кўриш баробарида улар билан ишловчи махсус ишчи гуруҳ шакллантирилди.
Ишчи гуруҳ томонидан жойларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларидаги мавжуд бўш иш ўринлари аниқланиб, уларга ёшларни жалб қилиш масаласи кўриб чиқилди.
Тадбирнинг биринчи куни ишчи гуруҳ томонидан уюшмаган ёшлар ҳамда касб-ҳунар коллежи ва академик лицей битирувчиларини ишга ҳамда тадбиркорликка бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарига, тадбиркорлик субъектларига ташриф буюрилди. Ташриф чоғида ёшлар ва тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ўртасида мулоқотлар бўлиб ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Ташриф чоғида ёшларга ташкилотлардаги бўш иш ўринлар тўғрисида маълумотлар берилди. Таклифларни маъқул топган ёшлар иш билан таъминланди.
Тадбирнинг иккинчи куни эса пойтахтимиздаги “Hotel City Palas” мехмонхонасида уюшмаган ёшларни тадбикорликка жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, фойдали меҳнатга жалб қилиш, тенгдошларини иш билан таъминлаган ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига қаратилган очиқ мулоқот ташкил этилади.
Тадбирда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси, Тошкент шаҳар Прокуратураси, Тошкент шаҳар Давлат Солиқ Қўмитаси Бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар Бошқармаси, Тошкент бандлик бошқармаси, ёш тадбиркорлар ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда уюшмаган ёшлар, касб-ҳунар коллежи ва академик лицей битирувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда қайд этилганидек, бугун давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан Ҳаракатлар Стратегиясида белгилаб берилган ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уюшмаган ёшлар ҳамда касб-ҳунар коллежи ва академик лицей битирувчиларини ўзлари танлаган, соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишини қўллаб-қувватлаш ишларига катта эътибор берилиб келинмоқда ва бу борада амалий ишлар қилинмоқда.
Тўғри, жойларда маҳаллий ижро ҳокимияти ва тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан тўрт томонлама шартномалар тузилиб, ҳар бир ўқувчини ўз мутахассислиги бўйича жойлардаги мавжуд корхона, ташкилот, муассасаларга ишга жойлаштиришга ҳаракат қилинмоқда. Бироқ бу масала узил-кесил ҳал этилди, дегани эмас.
Ҳар йили академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини йигит-қизлар битиради, уларнинг маълум қисми таълимни олий ўқув юртларида давом эттиришларини ҳисобга олган тақдирда ҳам битирувчиларни тўлиқ иш билан таъминлаш ўта мураккаб масала эканлиги аён бўлади. Шу сабаб, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, айниқса, уюшмаган ёшларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг ўз бизнесларини йўлга қўйишларига кўмаклашиш ўта муҳимдир.
Бу долзарб масала ечимига партиявий воситалар билан кўмаклашишга ҳаракат қилаётган O`zLiDeP Тошкент шаҳар партия ташкилоти ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.
Амалга оширилаётган ишларни кузатар эканмиз, беихтиёр Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Мен битта иш ўрин яратган тадбиркорни бошимда кўтараман!” деган қанотбахш сўзлари ёдга тушади.
Чунки яратилган ҳар битта иш ўрни бу – фуқаролар учун доимий даромад, барқарор оилавий ҳаёт, таълим олиш, сифатли тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлиш имконияти демакдир. Пировард мақсад ҳам шу.
Шунингдек, тадбир давомида Ёшларни тадбиркорликга жалб қилиш ҳамда ёш тадбиркорларга, умуман барча ёшларга Давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ва янги иш ўринлари тўғрисидаги масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ва бирқатор давлат органлари ва ташкилотлар вакиллар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида тадбир иштирокчилари томонидан таклифлар берилди ва ёшлар ўзларига керакли маълумотларни олишди.
Тадбирда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган бир қанча тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари энг яхши иш берувчи тадбиркор сифатида партия томонидан “Ташаккурнома” билан тақдирландилар.
Хулоса қилиб айтганда, тадбир натижасида 150 дан зиёд уюшмаган ёшлар иш билан таъминландилар.
Аҳоли бандлиги, айниқса уюшмаган ёшлар ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масалалари тадрижий давом этадиган вазифалар сирасига киради.
Шу сабаб айни масала ечими муайян соҳа мутасаддиларигагина юклатилган эмас. Бандлик масаласи жамиятнинг илғор қатламидан аниқ режа, самарали чора-тадбир ва уларнинг сифатли ижросини ҳам талаб қилади. Зеро, юрт равнақига дахлдорлик туйғуси айни шундай масалалар ечими жараёнида кўринади.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти бундай хайирли ишларни давом эттиради. Ёшларимизнинг камол топишига ўз хиссасини қўшиб боради.