Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 26-28 апрель кунлари Малайзиянинг Кота-Кинабалу шаҳрида каратэ бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионти бўлиб ўтди. Мазкур қитъа биринчилигида терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Бугун эрта тонгда ушбу турнирда қатнашган делегациямиз вакиллари пойтахтимизга қайтиб келишди. Уларни кутиб олиш тадбирида Ўзбекистон МОҚ мутасаддилари, спортчиларимизнинг яқинлари ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди.
Мазкур Осиё чемпионатида ёшларимиз 1 тадан олтин ва кумуш, шунингдек, 2 та бронза медалини қўлга киритишди. Вакилларимиздан Бону Эгамбердиева шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Бекзод Туйғунов кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Асилбек Мадаминов ҳамда Фирдавс Аҳмаджонов мусобақанинг бронза медалларига сазовор бўлишди.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.