Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Спорт 07/01/2023 Йил сарҳисоби ва режалар
Йил сарҳисоби ва режалар

Жорий йил 07 январь куни Тошкентда «Daniel Hil Hotel» меҳмонхонасида Ўзбекистон таеквондо ИТФ миллий ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот Конференцияси бўлиб ўтди. 

Конференцияда кўрилган асосий масалалардан бири – ассоциациянинг 2022 йилдаги фаолияти сарҳисоби бўлди. Шунингдек, тадбир доирасида ҳудудларда амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят бўлимлари раҳбарлари ҳам ҳисобот тақдим этди. 

Дастлаб Ўзбекистон таеквондо ИТФ миллий ассоциацияси раҳбари Лазиз Хасановнинг 2022 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Қолаверса, конференцияда ассоциациянинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари ҳамда ассоциация вице-президентларига 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, таеквондо ИТФ спорт тури билан ҳозирги кунда 60 минг нафардан ортиқ спортчилар мунтазам шуғулланаётгани, уларнинг сонини 2023-2024-йилларда 80 минг нафарга етказиш вазифаси юклатилди. 

Бундан ташқари, миллий терма жамоа бош мураббийи Д.Пакка 2023 йил 16-19 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё Чемпионати (Тошкент) ҳамда Жаҳон чемпионати (Астана) учун таркибни янгидан шакллантириш ва янада кучайтириш юзасидан вазифалар юкланди. 

Йиғилиш якунида ассоциация раҳбари Лазиз Хасанов ассоциациянинг 2023 йил учун режалаштирилган ишлари билан таништирди ва бу борада вилоят бўлими раҳбарлари, вице-президентларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг