Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 18/04/2019 ЯУПМ (Uzcard) нуфузли International Star for Leadership мукофоти билан тақдирланди
Yagona Umumrespublika Protsessing Markazi (Uzcard) nufuzli International Star for Leadership mukofoti bilan taqdirlandi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) инновация ва сифат учун Gold тоифасида нуфузли International Star for Leadership мукофотига эга бўлди. Тақдирлаш маросими 14 апрель куни Женевада ўтказилди. Мазкур мукофот QC100 ва BID Quality стандартларига мувофиқликни тасдиқлайди.

QC100 сифатнинг умумий бошқаруви модели дунёнинг 100дан ортиқ мамлакатларида фойдаланилади. Айни моделнинг тузилмаси компаниянинг ташкилий тузилмаси ва ташқи агентларнинг барча таркибий қисмлари ўртасида самарали мулоқот ўрнатиш учун мўлжалланган Business Initiative Directions (BID) томонидан ишлаб чиқилган. Ҳар йили BID шафеълигида сифат масаласи билан боғлиқ 7 та анжуман ташкил этилади. BIDнинг асосий мақсади бутун дунёдаги компания ва ташкилотларнинг сифат соҳасидаги хизматларини тан олиш, шунингдек, бутун дунё бўйлаб сифат маданиятини тарғиб қилишдир.

International Star for Leadership in Quality Award (ISAQ) мукофоти сифат маданиятини тарғиб қилишда компания ва ташкилотлар раҳбарларининг хизматларини, шунингдек, QC 100 мезонларига қатъий риоя этилишини тасдиқлайди. Ушбу мукофот компаниянинг сифат истагини ифодалайди ва бошқарув стратегияси бўлган QC100 сифат модели мезонларини баҳолаш асосида берилади. Сертификатлаш BID конвенцияси томонидан тасдиқланган бўлиб, у бутун дунё бўйлаб хусусий ва жамоат ташкилотларининг сифат маданияти тамойилларини тарқатиш билан шуғулланади.

Ўз навбатида, ЯУПМ ушбу сертификатнинг соҳиби сифатида QC100 универсал сифат менежменти моделига таяниб, ходимлар, таъминотчилар ва мижозлар орасида сифат маданиятини жорий этиб келмоқда. ЯУПМ томонидан ходимлар, таъминотчилар ва мижозлар орасида жорий этилган сифат маданияти қуйидаги принципларга риоя қилишни назарда тутади:

мижозлар эҳтиёжини қондириш даражасини аниқлаш ва корхона фаолиятининг ижобий натижаларига эришиш;

QC100 модели бўйича 100 сифат бўлимига мувофиқ белгиланган сифат даражасига эришиш;

масъулиятли қарорлар қабул қилишда жамоавий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш;

мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш ва уларнинг талабларини қондириш истаги;

доимий тараққиётга эришиш учун кадрлар, техник ва иқтисодий заҳираларни жалб қилиш;

кадрлар заҳирасини уларнинг малакаси даражасига кўра тақсимлаш;

аъло натижаларга эришиш учун ишлаб чиқаришнинг энг арзон нархлардаги соҳаларида ходимларнинг эътиборини назорат қилиш.

ISAQ мукофоти 1986 йилдан буён ўз маҳсулотларини ва тақдим этаётган хизматларини доимий равишда яхшилашга интилиб келаётган компания, ташкилотларга инновациялар, сифат менежменти соҳасидаги хизматлари учун ҳар йили топшириб келинади. Мукофот икки кунлик сифат Конвенцияси давомида компания раҳбарларига тақдим этилади.

Манба: Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази расмий сайти.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг