Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Иқтисод 27/01/2017 “Яшил Ҳафталик-2017”: Ўзбекистон музокаралар якунига кўра 151,2 млн. АҚШ долларилик шартномаларни имзолади
“Яшил Ҳафталик-2017”: Ўзбекистон музокаралар якунига кўра 151,2 млн. АҚШ долларилик шартномаларни имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Яшил Ҳафталик-2017”: Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 151,2 млн. АҚШ долларилик шартномаларни имзолади. Бу ҳақда “Ўзагроэкспорт” матбуот хизмати хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Германия пойтахти Берлин шаҳрида “Яшил ҳафталик” халқаро қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, ташқи савдо компаниялари вакиллари, вилоят ва туман ҳокимларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси томонидан экспорт шартномаларини имзолаш ва маҳаллий маҳсулотларни хориж мамлакатлари бозори, жумладан европа бозорларига етказиб бериш бўйича ишлар олиб борилди.

Хусусан, кўргазма доирасида Central Investments Worldwide L.P., Better International Trade (Буюк Британия), GIZ (Германия), Avietes (Литва), Befresh (Исроил), Greenfield Agro, SHRI NIWAS DALL & BESAN MILL (Ҳиндистон), Xinjiang Bari Import & Export Trading Co Ltd, ALASHANKOU HUA SHUN TRADE CO LTD (Хитой), Vegetables and Fruits Trading (БАА), LTD «Auto» 2013 (Грузия), «Леонарда-Сервис» (Россия), Florry Business LP (Буюк Британия), ABM International Trade Co Ltd, Urumqi Tongyale International Trade, Xinjiang wenhar international trade (Хитой), Agrarmarkt Austria Marketing Gmbh, Tampico Trading Gmbh (Германия), Sarkhan Sultanli (Озарбойжон), Seolim Trading Co LTD (Жанубий Корея), Go Nuts & Fruits F.Z.E., Vegetables and Fruits Trading (БАА), Avika Foods PVT LTD (Ҳиндистон), Oktaslar Tekstil Sanayi ve Tic LTD, Gold Ithalat Ihracat Ve Tic LTD. STI (Туркия) компаниялари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Россия компаниялари билан музокаралар давомида Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Громыко Е.В. ҳам иштирок этди. У Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларга ижобий баҳо берган.

Бундан ташқари, Tampico Trading Gmbh компанияси бошқарув кенгаши аъзоси – Хельмут Штуммволль ҳам музокараларда иштирок этди.

Ушбу компания вакиллари Ўзбекистонда етиштирилган ёнғоқ, кунжут, қизилмия илдизи, анор, қовун, қовоқни харид қилишга қизиқиш билдирди.

“Маҳсулот сифатини назорат қилиш мақсадида, Tampico Trading Gmbh компаниясига экспорт қилинишидан олдин барча маҳсулотлар халқаро стандартлар (HACCP, ISO 9001) бўйича сертификатланган бўлиши лозим”, – дея таъкидлади Х.Штуммволль.

Шунингдек, ГФР савдо-саноат палатаси вакиллари билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда маълумот ва тажриба алмашиш, Ўзбекистонда GLOBAL GAP сертификациялашни татбиқ этиш ҳақида сўз юритилди. Томонлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жорий йилнинг апрель-май ойларида икки томонлама музокаралар ўтказишга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг