Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 02/04/2022 «Яшил ер» экологик тадбири LUKOIL компаниясининг яхши бир анъанасига айланди
«Яшил ер» экологик тадбири LUKOIL компаниясининг яхши бир анъанасига айланди

Бутун Республика бўйича олиб бориладиган баҳорги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида «LUKOIL Uzbekistan Operating Company» МЧЖ 2015 йилдан бери ҳар йили ташкилотнинг яхши анъанасига айланган ва дарахт кўчатлари экиш уюштириладиган «Яшил макон» экологик тадбирини ўтказади. Шу йиллар давомида Компаниямиз ёрдами билан Тошкент, Бухоро ва Қарши шаҳарларининг кўркига айланган минглаб туп дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Бу сафар навбатдаги экологик тадбир Тошкентнинг Ботаника боғида - пойтахтимизнинг шаҳарликлар яхши кўрадиган жойларидан бирида ўтди. 2 апрель куни эрталабдан Ботаника боғи дарвозаси олдида оила аъзолари билан йиғилган LUKOIL компаниясининг ходимлари иштиёқ билан ишга тушишди - қўлларига белкурак ва челак олиб дарахт ва ранг-баранг гул кўчатлари экишди. Энди Ботаника боғи марказий дарвозаси яқинидаги ерни турли жониворлар кўринишидаги қора арча дарахтлари, ҳар хил товланадиган гуллар ва хушбўй ҳид таратиб турадиган лаванда шодалари безайдиган бўлди. LUKOIL компанияси ходимлари ёрдами билан шу куни боғда ўнлаб манзарали дарахт кўчатлари экилди. 

Экологик тадбир анъанага кўра байрам руҳи билан ходимларни бирлаштириш мақсадида, Компаниямиз хизматчилари ва улар оила аъзоларининг иштирокида ўтади. Ҳашарда айниқса болаларнинг фаол иштирок этиши экологик тадбирга тарбиявий тус беради, уларга табиатни эҳтиёт қилишни, авайлашни ўргатади. Бундай дамлар болаликнинг ёрқин хотирасига айланиб қолади ва эҳтимол бир кун келиб, катта бўлишганида, улар ҳам Ботаника боғига ўз фарзандлари билан келиб, ўз қўллари билан эккан ва ўша вақтда осмонга бўй чўзиб турадиган катта дарахтларни кўрсатишади.

- Баҳор келганида катта ўғлим мендан «Ойижон, бу йил дарахт экишга борамизми?», деб сўради. Беш йилдан бери Компаниямиз ўтказадиган экологик тадбирларда қатнашаман. Бу йил иккита ўғлим билан келдим. Кўриб турибсиз, экологик тадбир оиламизнинг ҳам анъанасига айланган, - деди Экология болими этакчи мутахассиси Рената Шамионова.

LUKOIL ўтказаётган экологик тадбирлар республикамиз бўйича қабул қилинган «Яшил макон» миллий лойиҳасига қўшилган кичик бир ҳисса бўлади. Лойиҳага кўра 2023 йилга келиб Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш даражаси 30 фоиза етиши керак. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон бўйича 200 миллион туп дарахт ва бута кўчати ўтқазиш ҳамда шаҳарлардаги яшил майдонлар сатҳини ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга кўпайтириш кўзда тутилган.

Бунга ўхшаш экологик тадбирлар ўтказиш, шаҳарларни кўкаламзорлаштириш масаласи Ўзбекистонинг иссиқ иқлими ва шаҳар қурилишининг миқёси кенгайиб бораётган ҳозирги шароитда айниқса долзарб бўлиб турибди. 

LUKOIL Компанияси дунёнинг энг юқори экологик стантдартларига амал қилиб ишлайди. Лойиҳалар бажарилганда табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик вазият яхшилигини сақлаб қолиш борасида жамият олдида жавобгар эканини билиб ҳаракат қилиш Компаниямиз биринчи ўринга қўядиган масалалардан ҳисобланади.

«LUKOIL Uzbekistan Operating Company» МЧЖ матбуот хизмати

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг