Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 17/01/2017 Япония Парламeнти делегацияси билан учрашув
Япония Парламeнти делегацияси билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017-йилнинг 16-январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Япония Парламенти Маслаҳатчилар палатаси депутати Юҳей Юмашита бошчилигидаги парламент миссиясини қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Делегация таркибида депутатлар Мизуҳо Онума, Юка Миязава, Митсуко Ишии ҳам бор.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот давомида “Тараққиётга расмий кўмак” номли Япония ҳукумат дастури доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Япония Элчиси Нобуаки Ито иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг