Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 06/03/2019 Япония ҳукумати $673 525 қийматидаги 8 та лойиҳа бўйича беғараз ёрдам шартномасини имзолади
Япония ҳукумати $673 525 қийматидаги 8 та лойиҳа бўйича беғараз ёрдам шартномасини имзолади

Ташкент, Ўзбекистан (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасидаги Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Нобуаки ИТО “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасидаги грант шартномаларини имзолади. 1995 йилдан бошлаб ушбу дастур доирасида Ўзбекистонда тиббиёт ва таълим муассасалари, маҳаллий ҳокимлик органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жами 27 282 729 АҚШ долларлик 383 лойиҳа амалга оширилди.

Ушбу маросимда қуйидаги грант олувчи муассасалар билан жами 673 525 АҚШ долларлик 8 лойиҳа имзоланади:

Қорақалпоғистон Республикаси У. Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази жами 110 238 АҚШ долларлик “У. Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказини тиббиёт ускуналари билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.

Тошкент шаҳар Олмазор тумани 20-сонли оилавий поликлиникаси жами 89 000 АҚШ долларлик “Олмазор тумани 20-сонли оилавий поликлиникасини тиббиёт ускуналари билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.

Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси жами 110 000 АҚШ долларлик “Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасини тиббиёт ускуналари билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.

Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туман тиббиёт бирлашмаси жами 88 980 АҚШ долларлик “Шуманай туман тиббиёт бирлашмасини тиббиёт ускуналари билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.

Тошкент вилояти перинатал маркази жами 108 740 АҚШ долларлик “Тошкент вилояти перинатал марказини тиббиёт ускуналари билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.

Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси жами 85 894 АҚШ долларлик “Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасини тиббиёт ускуналари билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.

Жиззах вилояти Бахмал тумани 52-сонли умумий ўрта таълим мактаби жами 31 009 АҚШ долларлик “Жиззах вилояти Бахмал тумани 52-сонли умумий ўрта таълим мактабини ўқув ускуналари билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.

Фарғона вилояти Қўштепа тумани 13-сонли мактабгача давлат таълим муассасаси жами 49 664 АҚШ долларлик “Фарғона вилояти Қўштепа тумани 13-сонли мактабгача давлат таълим муассасасини ўқув ускуналар билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.

Манба: Ўзбекистон Республикасидаги Япония Элчихонаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг