Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 04/08/2016 Япония Бош вазирининг рафиқаси Ўзбекистонга ташриф буюрди
Япония Бош вазирининг рафиқаси Ўзбекистонга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Икки мамлакатнинг маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадида 2016-йил 3-август куни Япония Бош вазири Шиндзо Абенинг рафиқаси Акиэ Абе ҳамда япон маданият ва санъат намояндаларидан иборат делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида Япония Бош вазирининг рафиқаси Акиэ Абени Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Татяна Каримова кутиб олди.

Делегациянинг ташрифи давомида Иккинчи жаҳон уруши йилларида тақдир тақозоси билан юртимизга келиб қолган япон аскарлари дафн этилган хотира мажмуасини зиёрат қилиш, Ўзбекистон Амалий санъат музейи билан танишиш, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида Япониянинг “Dram Tao” ижодий жамоасининг концерт дастури намойиш этилиши белгиланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг