Валюта курслари 12/11/2024
$1 – 12803.81
UZS – -0.15%
€1 – 13677.03
UZS – -1.06%
₽1 – 130.64
UZS – -0.46%
Қидириш
Ўзбекистон 28/06/2017 Янги Зеландия Элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
Янги Зеландия Элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Янги Зеландиянинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Иэн Александр Хиллни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Элчи Вазирга ишонч ёрлиқларини топширди. Вазир Элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва самарали фаолият юритишида омад тилади.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама шаклдаги ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Аввал 2009-2012 йилларда мамлакатимизда Янги Зеландия Элчиси сифатида аккредитасия қилинган Иэн Александр Хилл ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўзининг таклифлари билан ўртоқлашди.

Учрашувда икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида манфаатли муносабатларни фаоллаштиришга имкон берувчи савдо-иқтисодий алоқаларнинг норматив-ҳуқуқий асосини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг