Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 03/02/2016 Янги таҳрирдаги қонун хўжалик юритувчи субъектларининг масъулиятини кучайтиради
Янги таҳрирдаги қонун хўжалик юритувчи субъектларининг масъулиятини кучайтиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу кунларда жойларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси кенг аҳоли қатламлари, меҳнат жамоаларида партия электорати вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама этилмоқда.

Мазкур қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамасига бағишланган амалий мулоқот O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши фаоллари, партиянинг парламентдаги фракцияси аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари, ҳамкор ташкилотлари вакиллари иштирокида ташкил этилди.

Таъкидлаш керакки, амалдаги қонун ҳужжати ҳозирги вақтдаги бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига ва амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг чуқурлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш мамлакатда меҳнат қонунчилиги ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантирилишига қаратилган чора-тадбирларга мос келмайди.

Шу билан бирга, соҳага оид бир қатор қонун ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги ҳам “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқишни тақозо этади.

Хусусан, қонун лойиҳасида қонун нормаларини янги қабул қилинган қонунлар ва меъёрий актлар талабларига мувофиқлаштириш, ташкилотларда иш берувчи ва ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш бўйича масъулиятини ошириш, шу жумладан, ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳолатларини яшириш ёки ўз вақтида текширилишини ўтказмаслик, меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ижросини назорат қилувчи давлат органининг кўрсатмаларини белгиланган муддатларда бажармаслик ҳолатларига чек қўйиш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларининг молиявий таъминотини кучайтириш масалаларига эътибор қаратилади. Шунингдек, меҳнат шароитлари ва муҳофазаси бўйича тегишли назоратни таъминлаш бўйича махсус ваколатли давлат орган, давлат бошқаруви органлари ва идораларнинг функция ва вазифаларини белгилаш назарда тутилмоқда.

- Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги» Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиниши меҳнатни муҳофаза қилишни республика, тармоқ ва ҳудуд даражасида тўғри ташкил қилишни таъминлайди, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажаришга иш берувчи билан бирга ходимнинг ҳам масъулиятини оширади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракйияси аъзоси Ойбек Эгамов. - Қолаверса, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорат органларининг аралашувисиз, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги тадбирларни тўғри ташкил қилишда иш берувчининг қизиқишини оширади ҳамда ходимларнинг шу жумладан вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшади.

Моҳиятан олиб қараганда, янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларига ҳамоҳангдир. Қайси маънодаки, кейинги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, бошқарувнинг бозор механизмларини жорий этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида, айниқса, хусусий секторда иш беувчиларнинг сони сезиларли даражада кўпайди. Рақамлар тили билан айтганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 56 фоиздан зиёдни ташкил этди ва ҳозирги вақтда бу соҳада аҳолининг 77 фоизидан зиёди меҳнат қилмоқда.

Шундай экан, партиямиз электоратини асосан иш берувчи бўлган тадбиркор ва фермерлар ташкил этиши ҳисобга олинса, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги амалдаги қонунни маромига етказиб қабул қилишдан барчамиз бирдек манфаатдормиз. Яъни, янги таҳрирдаги қонун иш берувчининг ҳам, ташкилотлар ходимларининг ҳам меҳнатини муҳофаза қилиш талабларини бажариш борасидаги масъулиятини кучайтиради.

Мулоқот давомида қонун лойиҳаси юзасидан электорат вакиллари, соҳанинг тажрибали мутахассис ва экспертлари томонидан амалий таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг