Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 17/05/2021 Янги Ўзбекистон- янги тўқимачилик: UzTextile Expo – халқаро тўқимачилик ва мода хафталиги
Янги Ўзбекистон- янги тўқимачилик: UzTextile Expo – халқаро тўқимачилик ва мода хафталиги

Тўқимачилик ва тикув трикотаж саноати респбуликамизнинг жадал ва шиддат билан ривожланиб келаетган саноатларидан. Бунга юртимизнинг барча туманларида амалга оширилган тўқимачилик лойихалари ва яратилган иш ўринлари яққол далил юўла олади.

Сўнгги йиллар мобайнида тўқимачилик саноати кескин ўзгаришларга юз тутди. Бу энг аввало халқаро бозорларда Uztextile ва Made in Uzbekistan  ёрлиқлари остида ишлаб чиқарилатган маҳсулотларинг экспорт географияси ва ҳажми ошгани, ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари қизиқиш ортаётганида акс этмоқда. Айни дамда маҳсулотлар дунёнинг  70 дан ортиқ давлатларига 2.1 млр.долларлик маҳсулот етказиб берилмоқда, маҳсулотларнинг 50% дан ортиғини тайер тикув-трикотаж маҳсулотлари – яъни юқори қийматли маҳсулотларга тўғри келади.

Пандемия билан боғлиқ вазиятга қарамай тўқимачилик корхоналари томонидан 2020 йил натижаларига кўра 1.9 млрд.доллардан ортиқ маҳсулот экспорт қилинди. Янги бозорлар – Австрия, Греция, Қувайт давлатларига илк бор маҳсулот етказилди.

Албатта, тўқимачилик маҳсулотларини дунё бозорига олиб чиқиш ҳамда республиканинг инвестиция ва экспорт салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳорижий инвесторлар ва савдо компанияларини жалб қилишда кўргазма ва форумларинг ўрни алохида таъкидлаш керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285 фармони, 2019 йил 16 декабрдаги ПҚ-4186 сонли қарорида доимий равишда тўқимачилик кўргазмаларини ўтказиш ва уларни халқаро кўргазамлара календарига киритиш бўйича қатор топшириқлар берилган.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва ITECA халқаро кўргазмалар компанияси билан ҳамкорликда, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги кўмагида ҳар йили Global Textile Days Tashkent – Тошкент ҳалқаро тўқимачилик ҳафталиги лойихаси амалга оширилди. Ушбу ҳафталик давомида “UztextileExpo” тўқимачилик ва мода кўргазмаси, CAITME – Марказий Осие тўқимачилик ускуналари кўргазмаси, ТТМА -Тошкент тўқимачилик ускуналари кўргазмаси, UTC – ЎЗбекистон халқаро тўқимачилик конференцияси ўтказиб келинмоқда. 2020 йил мавжуд пандемия туфайли кўргазмаларни ўтказиш имкони бўлмади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Тошкент тўқимачилик хафталиги давомида 35 давлатлардан 500 дан ортиқ халқаро компаниялардан 10 мингдан зиёд иштирокчи қатнашган. 2019 йил натижаларига кўра “Ўзэкспо марказ” кўргазмалар мажмуасининг барча павильонлари жалб қилинган ва илк бора кўргазма ва форумларда  11 минг иштирокчи иштирок этган.

2021 йилда Uztextile Expo кўргазмаси баҳор ва куз ойларида ўтказилиши белгиланди. Бунга асосий сабаб кўргазмаларда иштирокчилар сони йилдан йилга ошиб бораётгани ва ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига ҳорижий харидорларнинг қизиқиши ортаётганидир.

Бу йил пандемия билан мавжуд оғир шароитдан келиб чиқиб май ойи давомида тўқимачилик ойлиги ўтказилмода: “Янги Ўзбекистон – янги тўқимачилик: Евроиттифоқда GSP+ бенефициари” Тўқимачилик форуми ўтказилди, 27-29 май кунлари Uztextile Expo тўқимачилик ва мода кўргазмаси, 29 май куни Бухоро вилоятларида жойлашган янги корхоналар очилиш маросими ва инвестиция объектлари билан танишиш, мода намойишлари, халқаро экспертар иштирокида “Халқаро бозорларни забт этиш” мавзусида давра суҳбатлари  ва тренинглар ўтказилади.

Бундан ташқари Uztextile Expo кўргазмаси доирасида махсус Байер дастури амалга оширилади. В2В, В2С,  B2G форматида иккитомонлама музокаралар ўтказилади. Россия, Белорусия, Хитой, Туркия, Афғонистон, Қозиғизтон ва бошқа ҳорижий давлатлардан иштирокчи ва савдо компаниялари иштироки кутилмоқда. Бу маҳаллий корхоналарга ўз маҳсулотларини ташқи бозорга олиб чиқишга, оммага ўзини танитишга катта имконият яратида. Ҳорижий компания вакиллари эса республикамизнинг тўқимачилик саноатидаги ислоҳотлар, экспорт ва инвестиция салоҳияти билан танишишга имкон беради, узоқ муддатли шартномаларни тузишда Uztextile Expo кўргазмаси энг яхши ва қулай бизнес платформа сифатида хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг