Мамлакатимиздаги биринчи ҳарбий институт Мудофаа вазирлигининг давлат олий ҳарбий таълим муассасаси бўлиб, у олтита йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрларни икки йиллик тайёрлашни амалга оширади.
Алоқа қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги, махсус алоқа ва давлат сирларини муҳофаза қилиш тактик қўмондонлик-муҳандислиги, ахборот тизимлари ва технологиялари тактик қўмондонлик-муҳандислиги, радиоэлектрон разведка ва кураш тактик қўмондонлик-муҳандислиги, ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги, ҳаво ҳужумидан мудофаа зенит-ракета қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги каби йўналишлар шудар жумласидандир.
Шунингдек, янги ташкил этилган ҳарбий институт Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартнома бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.