Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон, 11-ноябрь 2024-йил. Yandex Uzbekistan Yandex Maps навигатсия иловасига Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хивадаги диққатга сазовор жойларнинг уч ўлчамли рангли моделларини қўшди. Бинолар ва ёдгорликларнинг ҳажмли рангли макетлари аҳолига харита бўйлаб яхшироқ мўлжал олишга ёрдам беради, туристларга эса машҳур жойлар билан танишиш ва уларни турли ракурслардан томоша қилиш имконини беради. Масалан, Тошкентда Ҳазрати Имом мажмуаси, Кўкалдош мадрасаси ва Чорсу бозорини кўриш мумкин, Бухорода — Пойи Калон ансамбли ва Лаби Ҳовуз, Самарқандда — Регистон майдони ва Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хивада эса Калта Минор меъморий ёдгорлигини томоша қилиш мумкин.
Барча моделларда архитектура, ёзувлар, ранглар, соялар хусусиятлари кўринади, текстура ажралиб туради. Агар тунги режимни ёқсангиз, реал шаҳарда оқшом тушиши билан чироқлар пайдо бўлади. Сафарни режалаштиришда барча диққатга сазовор жойларни виртуал сайр қилиш, суратга олиш учун ракурслар ва саёҳат учун йўналишларни ўрганиб чиқиш мумкин.
«Биз реал ҳаётдаги обектларни аниқ кўрсатадиган, аҳолига ҳам, мамлакат меҳмонларига ҳам фойда келтирадиган, тушунишга осон хариталар яратишга ҳаракат қиламиз. Биз Ўзбекистоннинг машҳур жойларининг 27 та уч ўлчамли моделини яратдик ва бунинг учун 350 соатдан кўп вақт сарфладик. Энди Yandex Maps фойдаланувчилари керакли ҳудудда яхшироқ мўлжал олиши мумкин бўлади. Шунингдек, улар диққатга сазовор жойларни барча ракурсларда ўрганиб чиқиши мумки»”, — деди Yandex Uzbekistan раҳбари Иззат Шукуров.
«Фаол рақамлаштириш даврида мамлакатимиз маданий меросини оммалаштиришга қаратилган технологик лойиҳаларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли, биз Yandex Uzbekistan ташаббусини мамнуният билан қўллаб-қувватлаймиз. Ишончимиз комилки, Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари ва биноларини Хариталарда уч ўлчовли обектлар кўринишида кўриш имконияти айниқса фойдали бўлади. Бу мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга янги туртки беради», — Азиз Абдуҳакимов, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири; Ўзбекистон Республикасининг туризм ва маданий мерос бўйича собиқ вазири. Иловада 3Д моделларни кўриш учун қидирув панелига жой номини ёзиш ёки харитада обектни топиши ва уни катталаштириши мумкин. Тепадан эмас ёндан уч ўлчамли моделини кўриш учун эса, экран бўйлаб икки бармоқда параллел ҳаракат қилиш керак бўлади.
Yandex Maps иловасиниGoogle Play ёки AppStore орқали юклаб олиш мумкин.
Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда инсонлар ҳаётини яхшилаш ва рақамли муҳитни ривожлантириш учун янги технологиялар ишлаб чиқади ва татбиқ қилади. Компания мамлакатда 2018-йилдан буён фаолият олиб боради, аҳолига онлайн такси буюртмаси, таом етказиб бериш, булут ва геохизматлар, кўнгил очиш хизматлари ва таълим лойиҳаларини таклиф қилмоқда. Yandex Maps— шаҳар бўйлаб пиёда юриш ёки исталган транспорт воситасида, масалан, автомобил ёки автобусда маршрутлар тузишга ёрдам берадиган илова. Бундан ташқари, керакли жойларни топиш ва бошқа кунлик вазифаларни ҳал қилиш мумкин.