Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Байрамларда тарифлар ўзгармайди, аммо талабнинг ошиши сабабли сафар нархи ошиши мумкин. Yandex Go 31 декабр - янги йил кечаси ва 1 январ куни такси буюртма қилиш учун энг фойдали вақтларни айтди.
2023 йил давомида хизматдан фойдаланиш бўйича олинган маълумотларга асосланиб, Yandex Go 31 декабр ва 1 январ кунлари сафар буюртма қилиш учун энг яхши вақтни прогноз қилди*.
31 декабр куни сафар буюртмасини соат 8:00 дан 16:30 гача бериш энг фойдали. Кечқурун ҳайдовчилар ишни якунлай бошлашади, чунки улар янги йил дастурхони атрофида оилалари билан бўлишни исташади. Шу сабабли, ўша пайтда йўлда машиналар камроқ бўлиб, нархлар вақтинча ошиши мумкин.
31 декабр кечаси ва ярим тундан кейин кўпчилик уйда ўтирмай кўчага чиқишади ёки меҳмонга боришади — талаб ортади, аммо ҳайдовчилар сони оддий кечага қараганда камроқ бўлади, шу сабабли сафар нархи ошиши мумкин. Янги йил кечаси меҳмонга бориш, сайр қилиш ёки уйга қайтиш учун энг яхши вақт – 1:30 дан 3:00 гача.
1 январ куни соат 3:00 дан 7:30 гача одамлар уйларига қайтишади, шунинг учун бу вақт ичида сафар нархи юқори бўлиш эҳтимоли бор ва машина кутиш вақти ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.
1 январ куни эрталаб сафар буюртмасини соат 7:30 дан 10:00 гача бериш маъқул, чунки бу вақтда ҳайдовчилар ишга чиқишни бошлашади, аксарият одамлар эса шу пайтга қадар байрамни якунлаб, уйларига етиб келишади. Ундан кейинги вақтда янада фойдалироқ сафарлар учун энг қулай вақтлар — 13:30 дан 16:30 гача ва 19:00 дан 22:00 гача.
Таксида пулни тежаш ҳақида лайфхаклар:
1. Талаб индексига эътибор қаратинг: Фойдаланувчиларга сафарларини яхшироқ режалаштиришларида ёрдам бериш учун Yandex Go иловасида талаб индекси мавжуд — у реал вақт режимида талаб даражасини кўрсатадиган махсус кўрсаткич. Талаб индексини дастурнинг асосий экранидаги юқори чап бурчакдан топиш мумкин. Агар йўналишда бўш машиналар етарлича бўлса, кўрсаткич яшил рангда бўлади ва сафар нархи одатдагидек бўлади. Агар талаб ошган бўлса, индекс манфий ёки қизил рангга айланади ва сафар нархи одатдагидан юқори бўлади.
2. Иловадаги “Кутиш” маслаҳатидан фойдаланинг: Дастур фойдаланувчига машина келиши учун бироз кўпроқ кутишни таклиф қилиши мумкин. Бу маслаҳат орқали, ҳатто талаб юқори бўлган пайтларда ҳам сафарни тежаш имконини беради.
3. “Биргаликда” тарифидан фойдаланинг: Агар сафарни ҳамроҳ билан бўлишсангиз, “Биргаликда” тарифини танласангиз, сафар арзонроқ бўлади.
4. Машина бутун соатларда буюртма қилманг: Агар машина бутун соатларда буюртма қилинса, талаб бироз камроқ бўлиши мумкин. Шунинг учун бутун соатга 5-20 дақиқа қолганида буюртма қилиш тавсия этилади. Масалан, агар сиз 15:00 да уйдан чиқишни режалаштирган бўлсангиз, бунга 14:40 да буюртма қилганингиз маъқул.
Янги йил олдидан хизматда сафар нархини ташкил этувчи тарифлар — 1 километр ва 1 дақиқалик йўлнинг нархи ўзгармайди. Аммо сафарнинг умумий нархига талаб даражаси ва линиядаги бўш машиналар сони ҳам таъсир қилади: агар кетишни истаганлар сони бўш ҳайдовчилардан кўп бўлса, сафар нархи одатдагидан юқори бўлиши мумкин.
Байрам олдидан одамлар шаҳар бўйлаб фаол ҳаракат қилишади, кўпчилик совға олиш ва яқинлариникига меҳмонга боришга шошилади. Бир вақтнинг ўзида кўп одамлар такси буюртма қилишади, шунинг учун талаб ошади. Бу пайтда ҳайдовчилар ҳам байрамга тайёргарлик кўришади ва айримлари линияга чиқмаслиги мумкин. Бу номутаносибликни тузатиш ва кўпроқ ҳайдовчиларни жалб қилиш учун, хизматда автоматик равишда нархни ошириш коэффициенти ёқилади. Бу вақтинча чора бўлиб, сафарни тез олишни истаганларга имконият яратади. Коэффициент кўпроқ ҳайдовчиларни линияга жалб қилади ва уларнинг сони етарлича бўлганида, барча истаганлар учун сафарлар таъминланганда, нархлар нормаллашади.
Маълумот тавсиявий характерга эга. Сафар нархи ва талаб динамикаси ҳақиқий ҳолатда фарқ қилиши мумкин.