Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 16/05/2025 Yandex Go Деновда иш бошлади

Yandex Go Деновда иш бошлади

(photo Yandex Uzbekistan)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бу — Ўзбекистонда Yandex Go хизмати фаолият юритаётган 18-шаҳар ҳисобланади. Энди шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари қулай илова орқали осон ва тез тарзда такси буюртма қилишлари мумкин — бунинг учун керакли тарифни танлаш кифоя.

Хизматдан фойдаланиш учун App Store ёки Google Play орқали Yandex Go'нинг бепул иловасини юклаб олиб, аккаунт рўйхатдан ўтказиш керак. Саёҳат буюртма қилиш учун манзилни киритиш ёки харита орқали нуқтани танлаш етарли. Илова автомобил қанча вақтда етиб келишини ва уни қандай топишни кўрсатади. Тўловни нақд пулда ёки иловада боғланган банк картаси орқали амалга ошириш мумкин.

Сафарнинг минимал нархи 3000 сўмдан бошланади. Масалан, ҳокимликдан вокзалгача бўлган йўл тахминан 3500 сўмни ташкил қилади.

Yandex Go иловаси Yandex'нинг технологияларига асосланган — хариталар, навигация ва буюртмалар тарқатиш ақлли тизими.

Хизмат Деновдан ташқари Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Марғилон, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Нукус, Қарши, Урганч, Хива, Гулистон, Жиззах, Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ҳам фаолият юритмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг