Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 13/04/2019 ХХР мамлакатимиз мактабгача таълим тизимига инвестиция киритиш ниятида
XXR mamlakatimiz maktabgacha ta'lim tizimiga investitsiya kiritish niyatida

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Айни кунда МТВнинг вазир Агриппина Шин бошчилигидаги делегацияси Хитойда ишчи ташрифи билан бўлиб турибди.  Ушбу ташриф Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси таклифига кўра амалга оширилди  ва унинг дастурига кўра делегация аъзолари Пекин ва Шанхайда бўлиб,  ушбу мамлакатнинг расмий вакиллари билан қатор учрашувларни ўтказишлари режалаштирилган.      

9-апрель куни делегация аъзолари ХХР ташқи ишлар вазирлигида бўлдилар ва вазир ўринбосари Чжан Ханьхуэй билан учрашдилар. Учрашув чоғида икки малакат ўртасида мактабгача таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ушбу тизимга Хитой инвестицияларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Шу куни делегация аъзоларининг таълим вазирининг биринчи ўринбосари  Сунь Яо билан ҳам учрашуви бўлиб ўтди. Унда таълим соҳасида тажриба алмашиш, Ўзбекистон мактабгача таълим соҳаси ходимлари учун Хитойда ўқув курслари ташкил этиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Манба:  Мактабгача таълим вазирлиги

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг